«Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми Facebook-да «Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми Twitter-да
  • «Олтин гепард» - 2011
  • «Олтин гепард» - 2012

Регламент

II “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми

1-модда.

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ҳар йили ташкиллаштирилади. Танловда тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар иштирок этади. Кинофорум 2013 йилнинг 19 - 24 октябргача Тошкент шаҳрида ўтказилади.

2-модда.

Кинофорум “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси (Фонд Форум) томонидан "Ўзбеккино” МА иштирокида ташкиллаштирилади.

3-модда.

Минтақа халқларининг азалдан цивилизациялараро ҳамкорликка бўлган мойиллигидан келиб чиқиб, Кинофорум " ХХI аср тамаддунлари: маданиятлар мулоқоти" шиори остида ўтказилади. Ушбу формула лойиҳанинг асосий моҳиятини очиб беради – кино санъати воситасида турли давлатлар ўртасида маданий мулоқот ўрнатиш ва ривожлантириш.

Кинофорумнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • кино тилини ривожлантирувчи ва жаҳон киножараёни тенденцияларини акс эттирувчи турли мамлакатларнинг ёрқин ва такрорланмас кино асарларларини жалб этиш;
  • кино соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • миллий кинематографияни ривожлантиришга ва уни бутун дунёда оммалаштиришга ҳисса қўшиш, шунингдек, ўзбек киноси олтин фондини тақдим ва тарғиб этиш;
  • Жаҳон киносаноати вакилларини жалб этиш учун Ўзбекистоннинг нодир тарихий мероси тақдимотини ўтказиш;
  • ёш ва иқтидорли кинематографчиларни аниқлаб олиб, уларнинг ижодларини профессионал қўллаб-қувватлаш.

4-модда.

Қуйидагиларга танловда қатнашиш учун рухсат берилади:

  • кинофорум мақсад ва концепцияларига тўғри келадиган исталган жанрдаги фильмлар;
  • суратга олиш ишлари 2012-2013 йилларда тугатилган фильмлар;
  • 35-мм киноплёнкага ёки DCP форматда суратга олинган тўлиқ метражли фильмлар;
  • Исталган маълумот ташувчи қурилмага ёзилган қисқа метражли ва анимацион фильмлар.

Қуйидаги фильмларга танловда қатнашиш учун рухсат берилмайди:

  • порнографик саҳналари мавжуд бўлган;
  • зўравонлик, наркотик моддалар ва ирқчиликни тарғиб қиладиган;
  • маълум бир шахс ёки жамоатнинг қадр-қимматини таҳқирлайдиган;
  • диний ва миллий туйғуларни ҳақорат қиладиган.

5-модда.

Кинофорумга ўз фильмларини тақдим этмоқчи бўлганлар:

  • Кинофорумнинг расмий сайтида жойлаштирилган иштирокчининг расмий анкетасини тўлдириб, унга саралаш босқичида иштирок учун учун фильм нусхаси ёзилган DVD форматдаги дискни илова қилиб, 2013 йил 10 июлидан кечиктирмаган ҳолда Кинофорум Дирекцияси манзилига юбориши лозим.

Фильмларни саралаш Ташкилий қўмита томонидан тузиладиган Саралаш комиссияси томонидан амалга оширилади.

Кинофорум Дирекциясига фильмларни жўнатаётганда яна қуйидаги маълумотларни ҳам илова қилиш керак:

  • қисқа синопсис;
  • режиссёрнинг фильмография ва қисқа таржимаи ҳоли;
  • 300х400 Ps ҳажмдан кичик бўлмаган электрон кўринишдаги рангли расм;
  • фильм учун трейлер.

6-модда.

Фильмлар оригинал тилида намойиш этилади, уларга кадр остида рус ёки инглиз тилидаги изоҳли ёзувлар илова қилинади.

7-модда.

Кинофорум қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

  • Тўлиқ метражли бадиий фильмлар танлови;
  • Қисқа метражли фильмлар танлови;
  • Анимацион фильмлар танлови;
  • Ретроспектив кўргазмалар;
  • Маҳорат дарслари, конференциялар, “доира столлари”.

8-модда.

Баҳолаш учун махсус халқаро ҳакамлар ҳайъати ташкил қилинади, унга кино соҳасида кўзга кўринган маҳаллий ва хорижий арбоблар киритилади. Ҳакамлар ғолибларни яширин овоз бериш йўли билан аниқлайди. Қарор қабул қилишда мутлоқ овоз ҳисобга олинади. Танлов дастурида иштирок этаётган фильмларнинг тайёрланиши ёки кинопрокатига алоқаси ёки манфаатдорлиги бўлган шахслар ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўла олмайди.

9-модда.

Қуйидаги номинациялар ғолиби “Олтин гепард” мукофоти билан тақдирланади:

  1. “Энг яхши фильм – Гран-при”;
  2. “Энг яхши режиссура”;
  3. “Энг яхши аёл роли”;
  4. “Энг яхши эркак роли”;
  5. “Энг яхши анимацион фильм”;
  6. “Энг яхши қисқа метражли фильм”.

Танловга тақдим қилинган ишлар билан танишгач, ҳакамлар ҳайъати муайян мезонларга асосан номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилади.

“Фильм мавзусининг долзарблиги” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари:

  1. Мавзунинг долзарблиги ва унинг моҳирона ечими;
  2. Фильм поэтикаси жаҳон кино санъатининг замонавий йўналишларига муносиблиги;

“Кинематографияда замонавий технологиялардан оригинал фойдаланганлик” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари:

  1. Технологик ечим танлашда ностандартлик;
  2. Бадиий ечимнинг оригиналлиги;
  3. Ўзига хос услубга эгалиги.

“Энг яхши муаллифлик фильми” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари:

  1. Муаллифлик ғоясининг оригиналлиги;
  2. Фикрлашнинг концептуаллиги;
  3. Ижро маҳорати.

“Санъатда маданиятлар мулоқоти” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари:

  1. Турли маданиятлар урф-одатларини ўзида мужассамлаштира олганлиги;
  2. Маданий бағрикенглик ғоясининг фалсафий ечими ва талқин қилинганлиги;

“Кинематографияда миллий анъаналарни ёрқин акс эттириш” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари:

  1. Миллий психология хислатларига чуқур сингиш;
  2. Миллий поэтиканинг ифодали, метафорали ёритилганлиги;

10-модда.

Фильмларни танлов комиссияси эътиборига ҳавола этиш учун кетадиган транспорт ҳаражатлари фильм муаллифлари ёки ваколатли ташкилот ҳисобидан қопланади.

Кинофорум Дирекцияси фильмларнинг келиб-кетиш транспорт ҳаражатларини қоплаш ва танлаб олинган фильмларни Кинофорум расмий дастури доирасида намойиш қилиш кафолатини ўз зиммасига олади.

Шунингдек, Кинофорум Дирекцияси танлов ва расмий дастурга киритилган фильмлар нусхасини Кинофорумнинг Тошкентдаги расмий биноларида сақлаш ва суғурта қилиш ҳаражатларини ҳам ўз зиммасига олади.

11-модда.

Кинофорум Дирекцияси тақдим этилган фильмлардан тижорий мақсадларида фойдаланмаслик ва уларни учинчи шахсларга бермаслик мажбуриятини олади. Кинофорум Дирекцияси ОАВда эълон қилиш мақсадида фильм фотосуратлари, фильмдан парчалар (5 дақиқадан кўп бўлмаган) ва улар ҳақидаги слайдлардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

12-модда.

“Олтин Гепард” ТХК Бош Дирекциясининг реквизитлари:
Манзил: Тошкет ш., 100027, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 80.
Тел.: (+998 71) 239-27-74, 239-27-69
Тел./факс: (+998 71) 239-27-71
http://www.fundforum.uz, www.tashkinofest.com
e-mail: h.kurbonov@tashkinofest.com, info@fundforum.uz; fonduz@mail.ru

«Эчки ва пишлоқ ҳақида эртак»
20 октябр, 11:00 «Эчки ва пишлоқ ҳақида эртак»

Йил: 2012
Мамлакат: Чехия
Режиссер: Ян Томанек

«Отамнинг велосипеди»
20 октябр, 15:00 «Отамнинг велосипеди»

Йил: 2012
Мамлакат: Польша
Режиссер: Петр Тжаскальски

«Ибодат»
22 октябр, 18:00 «Ибодат»

Йил: 2013
Мамлакат: Хитой
Режиссер: Нуоминг Хуари

«Тубанлик»
23 октябр, 11:00 «Тубанлик»

Йил: 2013
Мамлакат: Ўзбекистон
Режиссер: Ҳилол Насимов