«Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми Facebook-да «Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми Twitter-да
  • «Олтин гепард» - 2011
  • «Олтин гепард» - 2012

Янгиликлар архиви

2013 йил 24 октябр III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми якунлари

Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталиги доирасидаги энг ёрқин тадбирлардан бири III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ҳам ўз ниҳоясига етди. 19 октябрдан 24 октябргача кино ихлосмандларини кино танловлар, янги фильмлар премьералари, матбуот анжуманлари ва дунёнинг етук кино усталаридан маҳорат дарслари билан ижодий муҳитда бирлаштирган III “Олтин гепард” кинофорумининг ёпилиш маросими пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.

2013 йил 24 октябр Франциялик ҳужжатли фильмлар устаси Марион Сталенс маҳорат дарси ўтказди

Ёшлар ижод саройида режиссёр, фотограф, ҳужжатли фильмлар устаси Марион Сталенснинг маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарси давомида Марион ўзининг ижодий йўлини гапириб берди. Унинг иши, у тутган йўл худди ўзидек уникал ва самимий.

2013 йил 23 октябр III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми: бешинчи кун

III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Танлов дастурлари бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари дастурга киритилган фильмларни кўриб бўлишди. Энди улар йўналишлар бўйича фильмларнинг энг яхшиларини танлашлари лозим. “Глобал дунёда миллий кино” мавзусидаги халқаро илмий анжуман кинофорум бешинчи кунининг энг асосий воқеаси бўлди. Учта маҳорат дарси ҳамда танлов дастурига киритилган ва танловдан ташқари дастурдаги фильмлар намойиши ўтказилди.

2013 йил 23 октябр Немис оператори Маркус Цукернинг «Импровизация съёмкалари» мавзусидаги маҳорат дарси

Швейцариялик режиссёр Джошуа Дрейфус кетидан Ёшлар ижод саройида немис оператори Маркус Цукер «Импровизация съемкалари» мавзусида маҳорат дарси ўтказди. Цукерга операторлик иши борасида кўп саволлар берилди. У эса, ўз навбатида, саволларга мамнуният билан жавоб бериб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, «Тўлқинлар оша» қисқа метражли фильм намойиши бўлиб ўтди. Бу фильмни Цукер Ўзбекистонга томошабинлар биринчи бўлиб кўришлари учун махсус олиб келди ва фильмни суратга олиш тарихини гапириб берди.

2013 йил 23 октябр Продюсер, режиссёр, сценарист Региз Гезельбашнинг «Кинони визуаллаштириш» мавзусидаги маҳорат дарси

23 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Олтин гепард» кинофорумининг доимий иштирокчиси француз режиссёри Региз Гезельбашнинг «Кинони визуаллаштириш» мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Дарс ўтказилган жой шароитлари ва ташриф буюрганларнинг қизиқувчанлиги учрашув самарали ўтишини таъминлади.

2013 йил 23 октябр Швейцариялик режиссёр Джешуа Дрейфус маҳорат дарси ўтказди

Ёшлар ижод саройида Швейцариядан ташриф буюрган режиссёр Джешуа Дрейфуснинг “Кам маблағ билан тўлиқ метражли фильм олиш сирлари” мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди.

2013 йил 23 октябр III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми: тўртинчи кун

Кун сайин III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашиб бормоқда. 22 октябрь куни Art Week Style.uz-2013 санъат ҳафталигининг кутилмаган ва ёрқин сюрпризларга тўла очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кунда кинофорум доирасида маҳорат дарслари, учрашувлар ва намойишлар ташкиллаштирилди. Мазкур куннинг энг ёдда қоларли воқеаси сифатида танлов дастуридан ўрин олган тўртта қисқа метражли ва тўртта тўлиқ метражли фильмлар ҳамда танловдан ташқари яна тўртта фильмлар намойишини айтиб ўтишимиз мумкин. Шунингдек, тўртинчи кунда россиялик режиссёрлар Владимир Хотиненко ва Владлен Барбэлар иштирокидаги маҳорат дарси, кинофорум иштирокчилари ва меҳмонлари иштирокида анъанавий тарзда ташкиллаштириладиган матбуот анжумани ҳамда “Томошабин билан ҳамнафас” дастури доирасида нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивалининг давоми ўтказилди.

2013 йил 22 октябр Кинофорумнинг тўртинчи кунида танлов дастурига кирган тўлиқ метражли фильмлар намойиши

«Олтин Гепард» кинофорумининг тўртинчи куни Алишер Навоий номидаги кино саройи, City Makon мажмуаси, «Grand Cinema» ва «Premier Hall» кинотеатрларида танлов дастурига кирган тўртта тўлиқ метражли фильм намойиши бўлиб ўтди. Булар «Боғ» (Ўзбекистон), «Ибодат» (Хитой), «Уйқусиз кеча» (Корея) ҳамда Сербия, Франция, Германия, Словения ва Хорватия режиссёрлари томонидан суратга олинган «Ҳалқалар» фильмларидир.

2013 йил 22 октябр Россиялик режиссёр-аниматор Владлен Барбэ маҳорат дарси ўтказди

22 октябрь куни «Сinema Service» студиясида Владлен Барбэнинг «Замонавий режиссерлик ва анимацияда янги технологиялар» мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Владлен Барбэ – 50 дан ортиқ картиналар яратган россиялик машҳур режиссер, аниматор ва продюсер – ёш иқтидорлар билан учрашди ва замонавий анимацион режиссура тенденциялари ҳақида сўзлади.

2013 йил 22 октябр Владимир Хотиненко маҳорат дарси ўтказди

«Олтин гепард» кинофоруми доирасида ўтказилаётган қизиқарли маҳорат дарсларидан яна бири россиялик режиссёр ва продюсер, Россия Федерацияси Халқ артисти Владимир Хотиненко иштирокида бўлиб ўтди.

«Ёз даври»
21 октябр, 16:00 «Ёз даври»

Йил: 2008
Мамлакат: Франция
Режиссер: Oливье Ассайяс

«Капалаклар  қайерда туғилади?»
21 октябр, 10:00 «Капалаклар қайерда туғилади?»

Йил: 2012
Мамлакат: Чехия
Режиссер: Владка Макурова

«Тобутсознинг арғимчоғи»
21 октябр, 11:00 «Тобутсознинг арғимчоғи»

Йил: 2012
Мамлакат: Германия
Режиссер: Эльмар Иманов

«Айланалар»
22 октябр, 16:00 «Айланалар»

Йил: 2013
Мамлакат: Сербия, Франция, Германия, Словения, Хорватия
Режиссер: Срдан Голубович